Кичик спорт майдончаси катта чиқиндихонага айланган

Сиз тасвирда кўриб турган манзара Самарқанд шаҳри Ўзбекистон маҳалласи Фирдавсий кўчасида олинган.

Маълумотларга кўра, 2020 йилда шу маҳалла фуқароси Қаҳрамон Бобоқулов томонидан кўча бўйидаги ҳудудда ёшлар учун кичик спорт майдончаси барпо этилиб, ёнига манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилган. Бугунги кунда шу майдонча ўрни катта чиқиндихонага айланган. Турник, брус каби гимнастика мосламалари ҳамда манзараги дарахт кўчатлари ўрнини қурилиш чиқиндилари эгаллаган.

Наҳотки, бундай хунук манзара айнан «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида шаҳар масъуллари эътиборига тушмаётган бўлса.