Киевдаги “Шулявская” метро бекати ёнида портлаш содир бўлди

Украина пойтахти Киев шаҳридаги “Шулявская” метро бекати ёнида портлаш содир бўлди. Тақдим этилган сўнгги маълумотга кўра, портлаш оқибатида 4 киши жароҳатланган. Бу ҳақда 17 июль куни Украина миллий полицияси матбуот хизмати маълум қилди.

Полиция берган маълумотга кўра, портлаш “Шулявская” метро бекатига киришда содир бўлган. Воқеа жойига зудлик билан полиция бўлинмалари, тезкор-қидирув гуруҳлар, портловчи моддалар мутахассислари, кинолог ва бошқа хизмат ходимлари етиб борган.

“Тезкор-қидирув гуруҳи томонидан портлаш чиқинди ташлаш қутисида содир бўлгани аниқланди”, дея хабар берди полиция матбуот хизмати. Воқеа безорилик сифатида баҳоланилаётганлиги таъкидланмоқда.