Кинологлар ёрдамида 13 та жиноят «иссиқ изидан» фош этилди
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Кинология хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари томонидан вилоят ҳудудида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни олдини олиш, содир этилган жиноятларни "иссиқ изидан" фош этишда хизмат итлари имкониятларидан самарали фойдаланиб келинмоқда.
Ўтган йил давомида кинолог ходимлар ва уларнинг хизмат итлари 60 маротаба воқеа жойларига жалб этилган бўлиб, улар ёрдамида 13 та жиноятлар иссиқ изидан фош этилишига эришилган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Маълумот учун: Шулардан 1 та қотиллик, 12 та ўғирлик жиноятларидир.
Ҳозирги кунда Кинология хизмати ва ҳудудий бўлинмаларда 80 бошдан зиёд хизмат итлари мавжуд бўлиб, кинолог ходимлар томонидан “Из-қидирув”, “Гиёҳванд моддаларни қидириб топиш”, “Портловчи моддалар ва қурилмаларни қидириб топиш”, “Антитеррор” ва “Қоровул-қўриқлаш” йўналишлар бўйича тайёрланиб хизматда фойдаланиб келинмоқда.
Мазкур хизмат ходимлари ўзларининг хизмат итлари билан сўнги ўн йилликда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари кинология хизматлари кинолог ходимлари ўртасида ўтказилиб келинаётган “Кўпкураш” мусобақаларида фахрли биринчи ўринни эгаллаб келишмоқда.