Китоб ўқийдиган киши ўғри бўлмайди, ўғри эса китоб ўқимайди: ажойиб тарихга эга Ироқдаги китоб кўчаси

Ироқ китоб бозорида китоблар кечалари кўчада қолиб кетади. Бағдоддаги Мутанабби кўчасида дунёдаги энг ажойиб китоблар бозорларидан бири жойлашган.
Бу китоблар кўчаси Бағдоддаги саводхонлик ва зиёлиларнинг юраги ва қалби ҳисобланади. Кўчанинг нариги томонигача чўзилган китоб бозорига ҳар куни минглаб одамлар тўпланиб, пештахталарга қўйилган қимматбаҳо китоблардан сотиб олади.
Ироқликлар “Китобхон ўғирламайди, ўғри эса ўқимайди”, деб айтишади.