“Конигил” туристик қишлоғида сайёҳлар учун объектлар қурилишининг 2-босқичи бошланди

Самарқанд туманидаги “Конигил” туристик қишлоғида сайёҳлар дам олиши, халқ амалий санъатидан завқ олиши, миллий урф-одатлар, анъаналар ва таомлар билан танишиши учун барча шароитлар яратилган. Бу ерда саёҳатчилар дам олишлари, табиатдан баҳра олишлари, Сиёб анҳори бўйлаб сайр қилишлари ва миллий ошхона таомларидан татиб кўришлари мумкин.

Вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси хабар беришича, бугунги кунда “Конигил” туризм қишлоғида 2-босқич қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Лойиҳага кўра, масканда 72 та лотлар орқали меҳмонхоналар, уй меҳмонхоналари, савдо расталари, ҳунармандчилик устахоналари, миллий услубдаги умумий овқатланиш шохобчалари, дам олиш масканлари, узунлиги 2,5 километр бўлган велойўлаклар ва 3,5 километр пиёдалар йўлаги ҳамда бошқа туризм объектларини қурилади.