Коронавирус кейинчалик одамлар орасида бошқа юқумли касалликлар эпидемиясини келтириб чиқариши мумкинми?

Бугун АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифингда ушбу савол юзасидан жавоб қайтарилди:

➖ Умуман, табиатда инсон учун патоген бўлган ҳар бир микроорганизм (вируслар, ҳужайралар, бактериялар, паразитлар ва ҳоказо) касалликнинг муайян шаклини келтириб чиқариши мумкин. 

Бир хил микроорганизм ҳар хил касалликларни келтириб чиқара олмайди. Covid-19 вируси фақат коронавирус инфекциясини келтириб чиқаради. 

Коронавирус инфекцияси туфайли заифлашган иммунитет натижасида одам бошқа юқумли касалликлардан зарарланиши мумкин.