Коронавирус ҳашаротлар орқали юқиши мумкинми?

Коронавирус — нафас йўли вируси ҳисобланиб, асосан ҳаво томчилари орқали юқади. Ҳашаротларнинг вирус ташувчанлик эҳтимоли кам, дея маълум қилинди "koronavirusinfouz" телеграм каналида.

Бошқа касалликларнинг олдини олиш учун (дизентерия, гижжа, ич терлама, вабо) чивин ва бошқа ҳашаротларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига қўнишига йўл қўймаслик керак.

Мева ва сабзавотларни истеъмол қилишдан аввал, албатта ювинг, овқатланиш хоналарини тез-тез тозаланг ва юзаларни дезинфекция қилинг.

Тоза идишлардан фойдаланишга, таом тайёрлаш ва тановул қилишдан аввал қўлларни ювишга алоҳида эътибор қаратинг.

Ювиниш хонаси ва ҳожатхонани яхшилаб дезинфекция қилишни, шунингдек, ҳожатхонага киргандан сўнг қўлингизни ювишни унутманг.