Коронавирус: Самарқандда 34 нафар касалланди, 30 нафар бемор тузалди
🔺2021 йил 7 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 177 383 (+419) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 13 нафари Андижон вилоятида,
📌 12 нафари Бухоро вилоятида,
📌 8 нафари Жиззах вилоятида,
📌 4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 4 нафари Навоий вилоятида,
📌 12 нафари Наманган вилоятида,
📌 34 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 12 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 31 нафари Фарғона вилоятида,
📌10 нафари Хоразм вилоятида,
📌 99 нафари Тошкент вилоятида,
📌 166 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Кеча кун давомида республикамиз бўйича 399 нафар, шундан Самарқанд вилоятида 30 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 172 656 нафарга етди. 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.