Коронавирусга чалингани сабаб Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги бекор қилинди
- 29.10.2020 11:17
- 80
- Спорт
UFC билан шартнома имзолаган илк ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродовнинг учинчи жанги бекор қилинди. Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagram᾽даги саҳифасида маълум қилди.
31 октябрь куни ҳамюртимиз Маҳмуд Муродов UFC Vegas 12 турнирида навбатдаги жангини ўтказиши лозим эди.
“Aфсуски, сизларга ушбу хабарни етказишимга тўғри келмоқда. 31 октябрдаги жангим бекор қилинди. Чунки COVID-19 га топширган тестим ижобий натижани кўрсатди”, дея ёзган у.