Коронавирусга қарши дори яратиш бўйича дастлабки муваффақият ҳақида эълон қилинди
- 05.05.2020 17:12
- 1056
- COVID-19
Коронавирусга қарши вакцина ва дори яратилишида эришилган муваффақият оммага эълон қилинди. Исроиллик мутахассислар касалланган организмдаги COVID-19 га қарши фаол ҳужум уюштиришга қодир антитаналарни аниқлади. Мазкур антитаналар коронавирусга қарши дори ва вакцина ишлаб чиқарилишида қўлланилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Исроилнинг i24 портали Мудофаа вазири Нафтали Беннетта берган баёнотга таяниб хабар берди.
Мамлакат Мудофаа вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, айни вақтда патентлашни рўйхатга олиш ишлари олиб борилмоқда. Бироқ дори воситаларининг ишлаб чиқилиш ва савдога чиқарилиш саналари тўғрисида Беннет ҳеч нарса демади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа