Косонсойда кучли дўл ёғиши оқибатида юзага келган сел одамларни оқизиб кетгани айтилмоқда

Наманган вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, бугун, 13 июль куни Косонсой туманининг Қирғизистон билан чегарадош ҳудудида соат тахминан 13:30 ларда қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши оқибатида Косонсой сойига сел келган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, сел оқибатида бир неча одамлар оқиб кетган.

Ҳозирда ФВБ, ИИБ, ҳокимият вакиллари ҳамда маҳаллий фуқаролар билан бирга қидирув қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.

“Наманган сув таъминот” ахборот хизмати Косонсой туманида сой сувининг ҳаддан ташқари лойқалиги сабабли сув узатиш иншоотидан аҳолига ичимлик суви етказиб бериш вақтинча тўхтатилганини маълум қилган.