Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Косонсойдаги сел оқибатида 8 нафар фуқаро вафот этган, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган

Аввалроқ Косонсойда кучли сел келгани ҳақида хабар берган эдик.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Косонсой туманида содир бўлган вазият юзасидан бирламчи маълумот берди.

Маълум қилинишича, Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқимлари ҳосил бўлган. Ушбу сел оқимлари соат 13:35 ларда Наманган вилояти Косонсой тумани “Обод” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Косонсой сойидан оқиб келган.

Воқеа жойига вилоят ФВБ, ИИБ бошлиқлари, прокуратура органлари ходимлари чиқишган ҳамда вазият назоратга олинган.

Ҳодиса оқибатида 8 нафар фуқаро вафот этган, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

Ҳудудда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳолат бўйича дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумотлар ваколатли органлар томонидан тақдим этилади.