Кредит маблағини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
- 25.07.2022 16:19
- 656
- Жиноят ва жазо

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмоқда.
Хусусан, Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Q.T.” МЧЖ раҳбари С.Т. ва бошқалар “Микрокредитбанк” АТБ Каттақўрғон филиалидан автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчасини ташкил этиш учун ажратилган 800 млн сўм имтиёзли кредит маблағини мақсадсиз сарфлаб, талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади Департамент хабарида.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Гренландия: Ер ларзага келган кун
- Бугун, 17:17
- Ўқинг, қизиқ!
Вилоят ҳокими фермерлар билан учрашди
- Бугун, 17:13
- Қишлоқ хўжалиги
Оила – маънавият ва инсонпарварлик маскани
- Бугун, 17:12
- Самарқанд
Тараққиёт воситасими ёки зеҳниятимиз кушандаси?
- Бугун, 14:54
- Жамият