Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кремль пандемия сабабли жамиятдаги хавотир ва умидсизлик ҳақида билдирди

Кремл коронавирус пандемияси фонида халқ орасида хавотир ва умидсизлик (пессимизм) ривожланишини қайд этмоқда, дея таъкидлади Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков. Унинг фикрини РИА Новости келтирди.

Песковнинг таъкидлашича, ҳам федерал марказ, ҳам регионлар томонидан олиб борилаётган чоралар соғлиқни сақлаш тизимининг “ҳолдан тойиши” (коллапси)га йўл қўймайди. Унинг сўзларига кўра, бундай саъй-ҳаракатлар у ёки бу регионларда юз берадиган тор лаҳзалар, муаммоли вазиятларни тез ва самарали бартараф этишга имкон беради.

Россияда охирги пайтларда 85 та регионда 23675 кишида коронавирус аниқланди. Янги ҳолатларнинг аксарияти Москва (4685), Санкт-Петербург (3421), Москва вилоятида (1005) қайд этилган. Эпидемия даврида мамлакатда 2162503 киши касаллик юқтирган.

Г.ХОЛДОРОВА тайёрлади.