“Лада” Европа бозоридан қайтди

Яқингача Европанинг тоғлик ҳудудларида “Лада 4х4” ва “Нива шевролет”ни 12-15 минг еврога сотиб олишаётган, “Веста”га ҳам талаб катта эди. Биргина Германияга 2018 йилда "Автоваз" 5,3 мингта машина сотганди. Бироқ 2019 йилда Европа бозорини тарк этишга қарор қилинди. Немис олиб сотувчилари Европа иттифоқига етказиб берилаётган Россия машиналарини янгилашни талаб қилди. Бироқ яқин келажакда бу ишни амалга ошиши гумон. "Автоваз" ЕИ бозорининг атмосферага чиқариладиган зарарли моддалар нормативи бўйича Европа қонунчилиги талаби кучайтирилиши туфайли тарк этишга мажбур бўлди. Енгил атомашина учун карбонад ангидрид 95 г/кмдан ошмаслиги керак. Бирорта “Лада” бу талабга жавоб бермайди. Янги экологик талабга двигателни мослаштириш эса рентабелли эмас.
Энди “Лада” учун асосий бозор – МДҲ, Марказий Осиё, Яқин Шарқ, Шимолий Америка ва Лотин Америкасидир.
Бебаҳо донли экин
Донли экин сифатида шоли ер юзи аҳолисининг учдан икки қисмидан кўпроғини овқат билан таъминлаяпти. Унинг донғи шундаки, бирорта экин шоли сингари зарур миқдорда ҳосил беролмайди.
Шоли кўп экилади ва мўл ҳосил йиғиб олинади. Бунинг сабаби шундаки, у намлик юқори, сув тошқинлари кўп бўладиган, мавсумий ёмғирлар беомон ёғадиган тропик мамлакатларда гуркираб ўсади. Бундай улкан ҳудудларда бошқа донли ва дуккакли ўсимликлар яхши ўсмайди ёки қуриб қолади, бу ерларни табиат шоли учун яратган.
АҚШда қашшоқлик юқори
АҚШ жаҳонда салкам жаннат мамлакат ҳисобланади. Аммо кейинги 20 йилда қашшоқликка маҳкум америкаликлар сони 40 миллион кишига ўсди. Бу расмий маълумот мамлакатнинг бугун 13-14 фоизи, муқобил ҳисоб-китобларга кўра эса 25 фоизини ташкил қилади.
Ҳукумат кам таъминланган оилаларни бепул овқат, уй-жой, болалар нафақаси билан таъминлашга ҳаракат қилмоқда, даромад солиғидан озод этиляпти. Бироқ булар ижтимоий норозилик ва муаммога барҳам беришга етарли бўлмаяпти.
“АИФ” (2020 йил, 27-28-сонлар)дан Т.Мурод тайёрлади.