Латвия Беларусь билан чегарада фавқулодда режим жорий этди
Латвия ҳукумати ички ишлар вазири Мария Голубеванинг Беларусь билан чегарада фавқулодда режим жорий этиш таклифини бир овоздан қўллаб-қувватлади.
Бу ноқонуний муҳожирлар сонининг кўпайиши туфайли амалга оширилди, дея тушунтирди ички ишлар вазири. Унинг сўзларига кўра, чегараларни мустаҳкамлаш янада кучайтирилади. Латвия мудофаа вазирлиги ҳам ҳимояга ёрдам беришга тайёр.
Аслида, фавқулодда режимнинг киритилиши Беларусь чегарасини вақтинча ёпиб қўяди, деди Бош вазир Крисжанис Каринс.
Аввалроқ, Рига чегарага 50 нафар ҳарбий хизматчисини юборган эди. Латвия оммавий ахборот воситалари ҳукумат қарорига таяниб ёзишича, чегарачиларга ноқонуний муҳожирларни ҳибсга олишда жисмоний куч ва махсус воситалардан фойдаланишга рухсат берилган.
Чегарадаги вазият
Беларусь Давлат чегара қўмитаси қўшни мамлакат мигрантларни тиббий ёрдамсиз чегарада қолдираётганини бир неча бор таъкидлаган эди. Шундай қилиб, олдинроқ, Литва ҳомиладор чет эллик аёлни беҳуш ҳолда «улоқтирган». Ва 4 июль куни Ироқ фуқароси оғир аҳволда топилган. Кейинчалик у кўп қон йўқотишдан вафот этган. Беларусь Тергов қўмитаси қотиллик бўйича жиноий иш очди.
Литва ташқи ишлар вазири Габриелиус Ландсбергис, ўз навбатида, Литвадаги ноқонуний муҳожирлардан ҳеч ким жароҳат олмагани, ҳеч кимга ўқ узилмаганини таъкидлади.
Беларусь президенти Александр Лукашенко таъкидлаганидек, республика энди Ғарб санкциялари туфайли Европа Иттифоқи мамлакатларига муҳожирлар оқимини чекламоқчи эмас - Минскда бунга "на маблағ, на куч" бор.