Самарқанд вилояти туризм соҳаси вакиллари - Латвияда
2023 йилда Самарқандга 2 миллион 104 минг нафар хорижий сайёҳлар ташрифини амалга ошириш мақсад қилинган. Бу мақсадга эришиш, кўҳна кентга сайёҳларни кўпроқ жалб қилиш учун Самарқанд вилояти делегациясининг Европа мамлакатларига хизмат сафари бошланди.
Делегация аъзолари хизмат сафарининг илк кунида Латвия Республикасининг Рига ҳамда Юрмала шаҳарларида бўлиб, “Алта” туризм ташкилотлари ассоциацияси аъзолари билан учрашув ташкил этди. Учрашувда "Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” тарғибот компанияси ташкил этилиб, Латвия туризм соҳаси вакиллари билан хорижий сайёҳларни юртимизга жалб этиш, туризм соҳасида амалга оширилган ишлар ва яратилган имкониятлар ҳамда сўнгги йилларда Самарқандда ташкил этилган янги туризм маҳсулотлари тақдим этилди.
Учрашув доирасида тадбиркорлик субъектлари ўртасида ҳамкорлик алоқалари ҳам йўлга қўйилди. Шунингдек, Рига шаҳридаги Ўзбекистон савдо уйида юртимизга туризм соҳасида инвестиция киртиш истагида бўлган инвесторлар билан учрашувлар ўтказилди. Савдо уйида Самарқанд туризмини тарғиб этиш юзасидан доимий ҳамкорликни амалга оширишга келишиб олинди.