Перуда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Перу ҳукумати собиқ Президент Педро Кастильо тарафдорлари томонидан ўтказилаётган норозилик намойишлари туфайли 15 январдан бошлаб мамлакатнинг айрим ҳудудларида фавқулодда ҳолат эълон қилди.

“2023 йилнинг 15 январидан бошлаб Пуно, Куско, Лима, Кальяо вилоятларида, Апуримак вилоятининг Андауайлас, Тамбопата ва Тауаману ҳамда Марискаль-Ньето провинциясидаги Тората шаҳрида 30 календарь кун муддатга фавқулодда ҳолат эълон қилинди”, дейилади хабарда.

Ички тартиб Перу миллий полицияси ва қуролли кучлар томонидан таъминланади.

Шунингдек, Пуно шаҳри аҳолисига соат 20:00 дан 04:00 гача уйларини тарк этиш тақиқланади. Тақиқ 10 кун давомида амал қилади.

Маълумот учун: 2022 йил декабрида Перу Президент Педро Кастильо истеъфога чиқди. Ва унинг ўрнига Дина Болуарте ҳокимиятга келди. Шундан сўнг, собиқ мамлакат раҳбари давлат тўнтаришига уринишда айбланиб, ҳибсга олинди.

Бунга жавобан мамлакатда муддатидан олдин сайлов ўтказиш талаби билан ҳукуматга қарши намойишлар бошланди.