Перуда тартибсизликлар босилмаяпти
Педро Кастилёнинг вориси Дина Болуартенинг истеъфога чиқиши, зудлик билан сайловлар эълон қилиниши ва янги конституция қабул қилиниши — шундай талабларни пойтахт Лимага чекка тоғли провинциялардан келган перулик намойишчилар илгари сурган. Кўпминглик намойишлар полиция билан тўқнашувга олиб келган.
Мамлакат жанубидаги тартибсизликлар давомида камида 2 киши ҳалок бўлган. Шу тариқа, қарама-қаршилик қурбонларининг умумий сони 50 нафардан ошди.
Ички ишлар вазирлиги 16 нафар полициячи жароҳатланганини маълум қилди. Мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Арикипа, Титикака соҳилидаги Пуно шаҳридаги аэропортларга ҳужум уюштиришга уриниш ҳақида хабар берилган.
Перуда бир ойдан ортиқ вақтдан бери фавқулодда ҳолат ҳукм сурмоқда.
7 декабрь куни Конгрессни муваффақиятсиз тарқатиб юборишга бўлган уринишдан сўнг Педро Кастилё ҳукуматдан четлаштирилган ва ҳибсга олинган эди.