Перуда сиёсий инқироз: Президент ҳибсга олинди
Перу президенти Педро Кастилё ўзининг импичменти масаласини муҳокама қилаётган парламентни тарқатиб юборди ва коммендантлик соати ўрнатди.
Ноябрь ойи бошида коррупцияда айбланаётган Кастилёга қарши бутун мамлакат бўйлаб норозилик тўлқини тарқалди (унга қарши 6 та жиноий иш очилган). Давлат раҳбарининг ўзи барча айбловларни рад этиб, уларни сиёсий таъқиб, деб билади.
Перу парламенти Кастилёга икки марта импичмент эълон қилишга уринди. Бундан ташқари, депутатлар уни 5 йилга давлат лавозимида ишлашни тақиқлаш имкониятини муҳокама қилмоқда.
Ҳарбий ва полиция Конгрессни қўллаб-қувватлади ва маҳаллий ОАВ хабарига кўра, Кастилё қўлга олинган.
Перу вице-президенти Болуарте Конгрессда давлат раҳбари сифатида қасамёд қилди.
Конгресснинг тарқатилиши Перу тарихидаги биринчи воқеа эмас. Унга собиқ президент, коррупцияда айбланган Мартин Визкарра ҳам дуч келган. Бироқ, бу қарор уни импичментдан қутқара олмаган.