Deutsche Bank: “Глобал тартибсизликлар даври яқинлашмоқда”

1980 йилдан буён давом этиб келаётган глобализация даври ўрнига “тартибсизликлар асри” келмоқда, дейилган РБК агентлиги тақдим этган, Deutsche Bank олиб борган тадқиқотда.

Ҳисобот муаллифи Жим рейд ва унинг ҳамкасбларининг таъкидлашича, янги даврнинг ўзига хослиги Хитой иқтисодининг АҚШ иқтисодидан ўзиб кетиши бўлади ва бу қарама-қаршилик совуқ уруш давридаги Қўшма Штатлар ва СССР ўртасидаги алоқаларни ёдга солиб туради.

Глобал қарздорлик ошишининг давом этиши, марказий банклар томонидан “вертолётли пуллар” сиёсати давом эттирилиши ва XXI асрда вояга етган ёш авлоднинг таъсири, шу жумладан, сайловлардаги ўрни ошиши кутилмоқда.

Шунингдек, “тартибсизликлар асри”нинг яна бир ўзига хос тарафи инфляция даражасининг мунтазам ошиши бўлади.

Экспертларнинг тахминига кўра, бундай “тартибсизликлар” камида биринчи ўн йилликда янги даврни билгилаб беради.

Ҳисобот муаллифлари “тартибсизликлар даврини” инвестициялардан воз кечиш учун сабаб, деб қабул қилмасликка чақирмоқда. Сабаби, бу давр улкан имкониятлар даври ҳам бўлади.