Парижда яна тартибсизликлар, намойишчиларга кўздан ёш оқизувчи газ қўлланмоқда

Эммануэль Макроннинг пенсия ислоҳотига қарши янги норозилик намойиши Франция пойтахтида жиддий тартибсизликларга олиб келди. Парижда ўнлаб полициячилар яраланган, ўнлаб намойишчилар ҳибсга олинган.

Касаба уюшмалари маълумотларига кўра, бу акция аввалгиларига қараганда кичикроқ бўлди, шунга қарамай, у бутун мамлакат бўйлаб 1,5 миллион кишини тўплади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотлари сезиларли даражада фарқ қилади: Франция бўйлаб 380 000 намойишчи чиққан.

Парижда баъзи намойишчилар "яхши кайфиятда" юришди: ўзларини "технофаоллар" деб атаган намойишчилар мусиқа ҳамроҳлигида чиқишди.

Улар қонун лойиҳасини маъносиз ва нотўғри ишлаб чиқилгани, ва иқлим ўзгариши фонида бундан ҳам муҳимроқ вазифалар борлигини айтишмоқда.

“Биз пенсия ислоҳотини қўллаб-қувватловчи тизимни рад этамиз. Бу тизим ишлаб чиқариш учун кўпроқ ишлашимизни хоҳлайди, лекин биз ҳеч қачон ўзимизга савол бермаймиз: нима учун кўпроқ ишлаб чиқариш? Бу бир ҳовуч акциядорларни бойитишда давом этишми? Бу ўсишни кутиш ва бахтлироқ бўлишми? Лекин бу аслида бизни бахтли қилмайди. Глобал исиш ва иқлим хаоси нуқтаи назаридан қилишимиз керак бўлгани, нима зарур ва нима зарур эмаслигини ўйлашдир ", деган иқлим фаолларидан бири Euronews Муҳбирига.

Ёш намойишчилар Франция раҳбарияти намойишларни тўхтата олмаслигига ишончи комил ва эртами-кечми қонун лойиҳасини қайтариб олишга тўғри келишига умид қилмоқда.