“Лекин бизнинг элчиларда бундай ташаббус ҳали йўқ!”: Президент хориж элчилари тадбиркор манфаати учун қиладиган ишларга эътибор қаратди
Давлат раҳбари иштирокидаги йиғилшида тўқимачилик маҳсулотларини ташқи бозорга олиб чиқиш масаласига эътибор қаратилди:
“Ўзбек пахтасига бойкот бекор қилинганидан сўнг, хорижий бренд ва йирик компаниялар маҳаллий корхоналар билан ҳамкорлик қилишга, миллий маҳсулотларимизга катта қизиқиш билдирмоқдалар.
Лекин, очиқ айтиш керак, тўқимачилик саноатини ташқи бозорларга олиб чиқиш, брендлар ва йирик корхоналарни жалб қилишда элчихоналар ишламаяпти.
Мисол учун, биздаги Туркия, Хитой, Германия каби бошқа давлатлар элчилари ўз мамлакати тадбиркорларининг манфаатини ҳимоя қилиш учун вазир, ҳоким, ҳатто корхонагача боришдан чарчамайди.
Лекин, бизнинг элчиларда бундай ташаббус ҳали йўқ!”, деди Президент.
Шу муносабат билан йил якунига қадар:
- Испания, Германия ва Швеция, Буюк Британия, Франция, Италия, Польша, Япония, Туркия, АҚШдаги элчилар билан бирга 50 та хорижий брендларни юртимизга олиб келиш;
- халқаро кўргазмаларда камида 30 та ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчи маҳсулотини олиб чиқиб, 50 миллион доллардан буюртма олишни таъминлаш топширилди, дея хабар бермоқда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.