Либераллар 3200 дан зиёд қўллаб-қувватловчи имзо тўплади
ЎзЛиДеП ходимлари ва партияга хайрихоҳлар имзо тўплаш жараёнларида фаол иштирок этмоқда. Жараён ҳудудлардаги 1600 дан ортиқ бошланғич партия ташкилотларида, шунингдек, одамлар гавжум жойларда ташкил этилмоқда.
Хусусан, Самарқанд шаҳридаги “Азия металл проф” масъулияти чекланган жамияти, вилоят транспорт бошқармаси, “SAMARKAND APPAREL” хорижий корхонасидаги йирик меҳнат жамоаларида имзо йиғиш нуқталари ташкил этилди.
- Ушбу жараёнда аҳолининг барча қатлами вакиллари ўз ихтиёри билан бурч ва масъулиятни чуқур англаган ҳолда хайрихоҳликларини билдирмоқда, - дейди партия вилоят Кенгаши матбуот котиби Насиба Мўминова. - Партия фаоллари томонидан фуқаролик жамиятини шакллантириш, демократик ҳуқуқий давлатни барпо этишда сайловчиларнинг фаоллиги аниқ мисолларда тушунтирилмоқда. Айниқса, жорий йилги сайловларда ҳар бир сайловчининг овози ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги қайд этиляпти.
Шунингдек, партия ғоялари ва эришган ютуқлари ҳақида маълумотлар берилмоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятида ЎзЛиДеПни қўллаб-қувватловчи 3200 дан зиёд имзо тўпланган.