Лицензия беришдаги ўзгартишлар: кимга, қандай фойда беради?

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 августдаги “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони юртдошларимиз, айниқса, тадбиркорлар учун муҳим аҳамиятга эга ҳужжат бўлди.

Негаки, фармон билан лицензия беришга оид бир қатор янгиликлар, ижобий ўзгаришлар жорий этилмоқда.

Хусусан, 2021йил 1 январдан 53 та лицензияланадиган фаолият ва 21 та рухсатнома бекор қилинмоқда. Бунда аудиторлик, баҳоловчи, риэлтор, юкларни автомобиль транспортида республика ҳудудида ташиш фаолияти учун лицензия ҳамда хорижий ишчини жалб қилишга рухсатномалар бекор бўляпти.

Шунингдек, 37 та лицензия ва 10 та рухсатнома тўлиқ бекор қилинмоқда ҳамда 16 та лицензия ва 11 та рухсатнома бошқа ҳужжатлар билан бирлаштириш орқали қисқартирилмоқда.

Бу ўзгартиш тадбиркорлик фаолиятини эркинлаштиришга катта ёрдам беради. Чунки бекор бўлаётган лицензияланадиган фаолият турлари билан 20 мингга яқин, хабардор этиш тартибига ўтказилаётган фаолият турлари билан 7 мингдан ортиқ тадбиркорлар шуғулланмоқда.

Бахтиёр ЎЛМАСОВ,

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси юрисконсулти.