Лукашенко Ғарб мамлакатлари учун чегараларни ёпиш билан таҳдид қилди

Беларусь президенти Александр Лукашенко Болтиқбўйи давлатлари қудратлироқ давлатлардан “фас” буйруғини олганини таъкидлади. Бу ҳақда 1 сенябрь куни Sputnik Беларусь хабар берди.

Лукашенконинг сўзларига кўра, “қудратлироқ мамлакатлар” Беларусь билан айтишиш керак эмаслигини тушуниб турибди. Сабаби, мамлакат Брест ва Гроднодаги чегараларни ёпиб қўйиши мумкин ва бунинг оқибатида Германиядан келувчи юклар Шарққа осонликча кириб боролмайди. Шу туфайли кучсизроқ Болтиқбўйи давлатларига Беларусга қарши чиқиш топшириғи берилган.

“Уларга “фас” буйруғи берилган. Шу сабабли улар тўсиқ ортидан ҳуришди. Мен шундай баҳолайман”, деди Лукашенко.

Беларусь раҳбари Болтиқбўйи давлатлари томонидан жорий этилаётган санкцияларга қарши иқтисодий жавоблар қайтарилишини алоҳида таъкидлади.