Лукашенко президентлик ваколатларини топширишга тайёр эканини эълон қилди

Беларусь президенти Александр Лукашенко янги Конституция қабул қилинганидан сўнг президентлик ваколатларини топширишга тайёр эканини эълон қилди. Бу ҳақида ТАСС хабар берди.

“Келинглар, ўтиринглар – Конституция устида ишлаймиз. Референдум ўтказамиз, Конституцияни қабул қиламиз ва мен Конституцияга биноан ваколатларимни топшираман. Бироқ, босим остида ва кўча орқали эмас!” – деди у.

Шу билан бирга у, “асосий ҳужжатни тушунарсиз одамга топшириб бўлмаслигини, кулфат бўлишини” таъкидлади. 

Беларусда 9 август, президентлик сайловлари ўтказилган кундан бери оммавий норозиликлар бўлиб ўтмоқда. Фуқаролар президент сайловларининг расмий натижаларига қарши намойиш уюштирмоқда. Унга кўра, Лукашенко 80 фоиздан кўпроқ овоз олган.

РИА Новости нашри тақдим этган маълумотга кўра, 17 август куни Европа парламентининг етакчи партия раҳбарлари Лукашенкони сайланган президент сифатида тан олмасликларини маълум қилганлар.