Мадина Мухторованинг оиласига оид масала юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов Мадина Мухторованинг кенжа ўғлининг калтакланиши билан боғлиқ вазият юзасидан расмий баёнот берди.
Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлган вояга етмаган М.Алимжоновнинг калтакланиши ҳолати юзасидан терговолди текшириш ҳаракатлари ўтказилди.
Текшириш давомида тайинланган судга оид тиббиёт экспертизасининг 2020 йил 4 январдаги хулосасига кўра, М.Алимжоновнинг танасида аниқланган жароҳатлар – соғлиқнинг қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳатлари туркумига киришлиги аниқланган.
Текшириш якунига кўра, 2020 йил 4 январда Юнусобод тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда жиноят иши бўйича Юнусобод тумани ИИО ФМБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.