Магистрал йўл ёқасидаги объектларнинг санитария ҳолати ўрганилмоқда

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоевнинг топшириғига кўра, бугун “М-39 Булунғур-Самарқанд шаҳар”, “М-37А Самарқанд шаҳар айланма йўли”, “М-37 Самарқанд-Ашхобод-Туркманбоши” автомагистрал йўлларини капитал таъмирлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Санэпидқўмита Самарқанд вилояти бошқармаси ҳам вилоят ҳудудидан ўтувчи магистрал йўл ёқасида жойлашган автомобилларга ёқилғи ва газ қуйиш шохобчалари ҳамда ошхоналарнинг санитария ҳолатини ўрганмоқда.
Ўрганишлар жараёнида Оқдарё туманидан ўтувчи магистрал йўлнинг тегишли қисмларида жойлашган АЁҚШ, АГҚШ ҳамда ошхоналардаги мавжуд ҳожатхоналарнинг санитария ҳолатини яхшилаб, наъмунали қилиб тайёрлаш бўйича кўрсатма берилди.
Соҳа мутахассислари томонидан ушбу объект эгаларига маҳаллий ва хорижий меҳмонларга сифатли хизмат кўрсатишни ташкил этиш, ободонлаштириш ишларини олиб бориш тарғибот қилинмоқда, тегишли тавсияномалар тарқатилмоқда.
Бу каби ўрганиш ишлари бошқарманинг туман ва шаҳар бўлимлари мутахассислари томонидан Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари, Булунғур, Жомбой, Самарқанд, Иштихон, Каттақўрғон, Нарпай ва Пахтачи туманларида ҳам амалга оширилмоқда.