Маҳалла – жамоатчилик назоратининг фаол субъекти

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази вилоят ҳудудий бўлинмасида шу мазуда давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда вилоятимиздаги нодавлат нотижорат ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, эксперт ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Сўзга чиққанлар жамиятда фуқаролик жамияти институтлари, хусусан, маҳалла институтининг ролини ошириш, қонунлар ижроси ҳамда ижро ҳокимияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтиришнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш бўйича фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.
- Тўғри, кейинги йилларда мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларининг фаолияти ҳар томонлама жонланди, - деди Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази вилоят ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси Ф.Раҳматов – Бироқ биз бир жойда тўхтаб қолмаслигимиз керак. Шу боис тадбирда асосий эътибор ютуқларимизга эмас, балки фаолиятимиздаги муаммо ва камчиликларга қаратилди. Бошқа ташкилотлар фаолиятига баҳо беришдан олдин, ўзимизга баҳо беришга ўрганишимиз керак.
Тадбирда иштирокчилар экспертлар томонидан ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлаб чиқилган бир қатор таклифлар билан танишиб, ўз фикрларини билдирди.