Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Маҳалла раиси сайловида туман раҳбарлари қатнашди

Шу кунларда Ургут туманидаги 102 маҳаллада фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жараёнлари қизғин давом этмоқда.

Туманнинг Почвон маҳалласида ўтказилган сайловда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш туман кенгаши раиси М.Турдиев ва кенгаш раисининг биринчи ўринбосари Ш.Алиев ҳам иштирок этди. Улар бу галги сайловнинг ўтган йил қабул қилинган «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги қонун асосида ўтказилаётгани, аввалгилардан фарқли жиҳатлари ҳамда бугунги кунда маҳалла фуқаролар йиғинлари олдида турган вазифалар ҳақида сўз юритди.

Шундан сўнг, маҳалланинг 272 нафар вакиллари фуқаролар йиғини раислигига номзоди қўйилган икки нафар маҳалладошлари орасидан энг муносибини оқсоқолликка сайладилар. Почвон маҳалла фуқаролар йиғини раиси вазифасида ишлаб келаётган Васлиддин Жўраев энг кўп овоз олиб, навбатдаги муддатга раисликка сайланди.

Ж.НАБИЕВ.