Маҳаллаларда тадбиркорлик кўникмалари шакллантирилади

Президентимизнинг 2021 йил 6 майдаги “Самарқанд вилоятида эксперимент тариқасида маҳаллабай ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан Булунғур, Ургут ва Паст Дарғом туманларида маҳаллабай ишлаш марказлари фаолият бошлади.
Марказларнинг асосий вазифаси аҳоли бандлигини таъминлаш ва доимий даромад манбаини яратиш орқали камбағалликни қисқартириш чораларини кўриш, маҳаллабай ишлаш асосида тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш,
тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқаролар, жумладан, аёллар ва ёшларга кредит ҳамда субсидиялар олишда кўмаклашиш.
Шунингдек, тадбиркорлик, ҳунармандчилик қилиш истагини билдирганларга замонавий асбоб-ускуналар ҳамда мини-технологиялар топишда кўмаклашиш, маҳалладаги инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш ҳамда хорижда меҳнат фаолиятини юритиш ва малака ошириш истагини билдирган фуқаролар билан ҳамкорликда ишлаш белгиланган.
Маҳаллабай ишлаш марказларида тадбиркорликни ривожлантириш, инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, аҳолини касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш бўлимлари ҳамда маҳаллабай ишлаш инспекторлари лавозимлари жорий қилинди.
Ш.Абдувалиев,
Қ.Эшонқулов,
вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси ходимлари.