Мажбурий меҳнатга жалб қилиш қайси вилоятларда кўп кузатилганлиги маълум бўлди
- 18.08.2020 15:35
- 329
- Ўзбекистон
2019 йилда мажбурий меҳнатга қарши курашиш мақсадида, 2.779 та корхона, ташкилотларда ўрганиш ўтказилган ва мажбурий меҳнат бўйича жами 259 та ҳолат қайд этилди.
Шундан, 112 таси бевосита ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ходимларни мажбурий жалб этиш билан боғлиқдир.
Энг кўп ҳолатлар Самарқанд (16 та), Қашқадарё (12 та) ва Бухоро (10 та) вилоятларида қайд этилган. Шунингдек, иш ҳақларини ўз вақтида бермаган ва меҳнат шароитлари яратмаган 56 нафар мансабдор шахсларга қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий жарималар қўлланилди.
Жорий йилнинг 6 ойи давомида Давлат меҳнат инспекцияси томонидан мажбурий меҳнат бўйича 39 та ҳолат аниқланган бўлиб, уларнинг барчасида мансабдор шахсларга нисбатан тегишли маъмурий жарималар қўлланилди.
Энг кўп ҳолатлар Тошкент (6 та), Самарқанд (4 та) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (3 та) кузатилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!