Мактаб ўқувчиларига қуролли ҳужум уюштирилди, ҳалок бўлган ва яраланганлар бор

Японияда пичоқ билан қуролланган шахс бекатлардан бирида мактаб автобусини кутиб турган ўқувчиларга ва бошқа одамларга пичоқ билан ташланган ва уларнинг аксариятини яралаган.

Яраланганлар сони 20 нафардан ортиқ. Улардан 13 нафари эса 6-7 ёшли мактаб ўқувчилари бўлган. Маҳаллий ОАВ яраланган икки киши касалхонада вафот этгани, улардан бири мактаб ўқувчиси экани ҳақида хабар тарқатди.

Воқеа эрталаб соат 07:45 да Кавасаки шаҳри яқинидаги Наборито аҳоли пункти автобус бекатида содир бўлган.

Жиноятчи қўлга олинган. Полиция офицерининг гувоҳлик беришича, у қўлга олиш мобайнида қаршилик кўрсатган ва сўнг пичоқни ўзига урган ва ҳушидан кетган. Воқеа жойидан иккита пичоқ топилган.