Мактаб ярмаркаларини ким ташкил қилади?
Самарқанд вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси вакилининг айтишича, икки йилдан буён мактаб ярмаркаларидаги нарх-навони назорат қилиш ҳақида ушбу ташкилотга юқоридан ҳеч қандай буйруқ ёки топшириқ берилмаган.
Авваллари туман ва шаҳарларда ташкил этилган мактаб ярмаркаларини вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси назоратга олган бўлса, эндиликда тадбиркорларнинг ўзлари ўқув йили яқинлашгач, керакли мактаб формаси ва ўқув қуролларини сотишни йўлга қўяётган эмиш.
Хўш, бозорларда мактаб ўқувчилар учун сотилаётган кийим-кечак ва ўқув қуролларининг баҳосини ким ёки қайси ташкилот назоратга олади? Бу йил мактаб ярмаркалари қаерларда очилади? Мактаб ярмаркаларини ким ташкил қилади?