Мактабларда дарс қандай тақсимланади?

Умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15 сентябрга қадар ўқитувчиларга дарс соатлари ҳаволадаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади.

Педагогик кенгаш таркиби умумтаълим муассасаси директори, директор ўринбосарлари ва педагог ходимлардан иборат бўлади. Умумтаълим муассасасининг ҳар бир педагог ходими ишга қабул қилинган пайтдан бошлаб педагогик кенгашнинг аъзоси ҳисобланади.

Умумтаълим муассасаси директори педагогик кенгаш раиси ҳисобланади. Педагогик кенгаш котиби педагог ходимлар орасидан тайинланади.