Мактабларда ўқувчи-ёшлар тиббий маданиятини оширишга қаратилган тадбирлар ўтказиляпти
Аҳоли саломатлигини сақлаш ва ёшлар ўртасида тиббий маданиятни ошириш мақсадида Самарқанд давлат тиббиёт университети ташаббуси билан мактабларда дпрофилактик, тадбирлар, тиббий кўрикларда давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.
Жумладан, СамДТУ болалар стоматологияси кафедраси ходимлари ҳамда стоматология факультетининг бир гуруҳ фаол талабалари томонидан Самарқанд шаҳридаги 57-умумтаълим мактабида ўқувчилар билан давра суҳбати ташкил этилди.
Учрашувда ўқувчиларга тишлар саломатлиги ва оғиз бўшлиғи гигиенаси борасида керакли маълумот ва тавсиялар берилди. Тадбир доирасида ўқувчилар учун бирламчи тиббий кўриклар ташкил этилиб, 50 га яқин ўқувчи кўрикдан ўтказилди. Ўқувчиларнинг 25 нафарида кариес касаллиги аниқланди ҳамда керакли маслаҳатлар берилди.
Шунингдек, тадбир давомида ўқувчиларга оғиз бўшлиғи ва тиш саломатлиги учун зарур бўлган воситалар тақдим этилди.