Малайзияда 2 нафар ўзбекистонлик қорилар Қуръонни хатм қилиб беришмоқда

Муборак Рамазон ойида Малайзиянинг Перлис штати мутасаддилари билан ўзаро келишув асосида, уларнинг сўровига биноан, икки нафар қориларимиз: Аъзамжон қори Дадамирзаев ва Шамсиддин қори Жалиловлар Кангар шаҳри масжидларида хатми Қуръонларни ўтказиш учун юборилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича Қўмитанинг зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими хабар бермоқда, деб ёзади azon.uz.

Ҳозирда қориларимиз Малайзиядаги жоме масжидларида маҳаллий аҳолига Аллоҳнинг каломини хатм қилиб беришяпти. Имом Бухорийга издош бўлган қориларимизнинг гўзал савтлари малайзияликларни қалб қўрига кириб бораётганини маҳаллий аҳолининг эътирофидан ҳам англаш мумкин. Бир сўз билан айтганда, юртимиз ҳофизу Қуръонларининг иштироки маҳаллий аҳолини бирдек мамнун этмоқда.