«Malibu» ва «Tracker»ни имтиёзли харид қилиш муддати узайтирилди

«UzAuto Motors» компанияси «Ўзавтосаноат Лизинг» билан ҳамкорликда юридик ва жисмоний шахслар учун “Chevrolet Malibu Turbo 1.5” ҳамда “Tracker” автомобилларини имтиёзли шартлар асосида харид қилишни таклиф қилган эди.

Компания хабарига кўра, юридик шахслар ушбу автомобилларнинг 30 фоиз нархини тўлаб, қолган суммасини 3 йил давомида йиллик 20 фоиз устама билан харид қилишлари мумкин. Ушбу автомобилларни харид қилиш имконияти 2020 йилнинг 28 февралига қадар узайтирилди.

Бундан ташқари, компания жисмоний шахсларга “Tracker LT M/Т” автомобилининг 30 фоиз нархини тўлаб, қолган суммани 3 йил давомида йиллик 20 фоиз устама билан тўлаш имконини беради. Мазкур таклиф эндиликда “Tracker Premier AT” комплектацияси учун ҳам мавжудлиги маълум қилинди.