Маркаланмаган тамаки маҳсулоти ушлаб қолинди

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган тамаки маҳсулотларини аниқлаш, уларнинг олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоғида сотилишининг олдини олиш мақсадида Самарқанд шаҳрида тезкор тадбир ўтказди.

Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ мажмуаси олдида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон фуқароси О.А.га тегишли, акциз маркалари билан маркаланмаган, умумий қиймати 4 миллион сўмлик, 400 пачка “MILANO” номли тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.