Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Марказий ҳарбий округида бепул ўқув курслар фаолияти йўлга қўйилди

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус бўйича Марказий ҳарбий округ тассаруфидаги ҳарбий қисмларда ва уларга яқин таълим муассасаларида ҳарбийлар билан ҳамкорликда ўқув курслари ташкил этилмоқда.

Жумладан, Жиззах, Самарқанд ҳамда Навоий вилоятларидаги ҳарбий қисмларда инглиз тили, рақс  ва спорт тўгараги, китоб мутолааси, компьютер технологияларидан фойдаланиш, тасвирий санъат йўналиши ҳамда тарих фани бўйича курслар фаолияти йўлга қўйилди. Жумладан, ҳарбий хизматчи Фаррух Карановнинг турмуш ўртоғи Хуршида Юлдашева Самарқанд шаҳрида “Гўзаллик салони” фаолиятини йўлга қўйиб, 8 нафар аёлни иш билан таъминлади.

Мазкур ўқув курслар фаолияти таътилга чиққан болажонлар ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари, ёш ҳарбий хизматчилар учун айни муддао бўлмоқда.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати.