Маст ҳолатда майда безорилик содир этган ургутлик фуқаро қамалди
- 04.05.2020 17:17
- 621
- Жиноят ва жазо

Ургут туманида истиқомат қилувчи Ҳ.З. 2020 йил 30 апрель куни соат 00:30 ларда карантин пайти ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда, жамоат жойида ниқобсиз бўлиб, спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолатда, маҳалладоши Р.М.нинг яшаш уйига бориб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, унга нисбатан ҳақоратомуз шилқимлик қилиб, унинг осойишталигини бузган, майда безорилик қилганлиги аниқланиб, маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Ургут тумани маъмурий судининг қарори билан ҳуқуқбузар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисми ва 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилганликда айбли деб топилиб, Ҳ.З.га нисбатан 15 сутка қамоққа олиш жазоси тайинланган.
Акмал АЛИМОВ,
Ургут тумани маъмурий суди раиси.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
"Шифобахш" олма
- Кеча, 13:46
- Мутолаа
“Ташаббусли бюджет”: 129 овоздан 17083 тагача
- 06/09, 18:12
- Ўзбекистон
Дунёдаги ғайриоддий кинотеатрлар
- 06/09, 14:39
- Ўқинг, қизиқ!
Ноқонуний қурилишларга барҳам берилади(ми?)
- 06/09, 10:39
- Самарқанд