Маъсулиятли соҳа ходимларига касб байрами муборак!
Бугун юртимизнинг ҳар бир гўшасида, барча ҳудудларида аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Юртбошимиз таъкидлаганларидек, одамларни рози қилиш, яшаш шароитларини яхшилаш ва янада юқори даражада юксалтиришда барча соҳа вакиллари сингари коммунал хизмати ходимлари ҳам жонбозлик кўрсатмоқда.
Қандай шароитда бўлишидан қатъи назар хонадонларга ёруғлик, табиий газ, тоза ичимлик сувини етказиб бериш, канализация хизматини кўрсатиш, аҳоли яшайдиган ҳудудларни чиқиндилардан тозалаш коммунал соҳа ходимлари хизмат қилиб келмоқда. Бугун табиат инжиқликларига қарамасдан, гоҳ қорли, гоҳ ёмғирли кунларда шаҳримизнинг ҳар бир ҳудудида хизмат вазифасини бажараётган фидойи соҳа ходимларини учратасиз.
Юртимиз равнақи ва юксалиши йўлида хизмат қилаётган ушбу шарафли ва маъсулиятли соҳа ходимларини касб байрами билан табриклаймиз.
“Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ жамоаси.