МДҲ давлатларидан ташқари, Ғарб давлатлари ҳам Самарқандга сармоя киритишга интилмоқда

Вилоят ҳокими ўринбосари Ойбек Ходжаев: - Жорий йилнинг 11 ойида 25 та давлат инвесторлари томонидан амалга оширилаётган 140 та лойиҳада жами 189,7 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилди.

Ҳозирда вилоятимизда дунёнинг 59 давлати билан ҳамкорликда 520 та қўшма ва хорижий корхона фаолият юритмоқда. Улар орасида Хитой, Туркия, Россия, Жанубий Корея, Эрон, Буюк Британия, АҚШ, Қозоғистон, Германия давлатларининг корхоналари бор.