Меҳнат шартномасини ноқонуний бузган коллеж директори маъмурий жаримага тортилди
Нуробод туман адлия бўлими томонидан фуқаро Саодат Эшқобулованинг ишга тиклаш ҳақидаги аризаси кўриб чиқилди. Иш берувчи - Нуробод иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи маъмурияти 2019 йил 29 майдаги ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруғи билан С.Эшқобуловани Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 4-банди билан ишдан бўшатган ва меҳнат шартномасини бекор қилган. Меҳнат шартномаси бекор қилинишида меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинмаган.
Ходимни ишга тиклаш, компенсация ва мажбурий ишламаган кунлари учун иш ҳақини ундириш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича Нуробод туман судига даъво аризаси киритилди. Суднинг 2019 йил 18 июлдаги ҳал қилув қарори билан С.Эшқобулова ишга тикланди, унга 40.902 сўм миқдорда компенсация ва мажбурий ишламаган кунлари учун 313.582 сўм миқдорда иш ҳақи ундириб берилди.
Бундан ташқари, коллеж директори Н.Зияддинов маъмурий жаримага ва коллеж бош ҳисобчиси А.Марданов интизомий жазога тортилди.
Боборавшан Бобомуродов,
Нуробод туман адлия бўлими бошлиғи.