Меҳнати элда азиз устозлар

Самарқанд давлат университети академик лицейида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан шу номда тадбир ўтказилди.

Унда мазкур илм даргоҳида узоқ йиллар ишлаб, ўқувчиларга таълим-тарбия берган марҳум ўқитувчиларнинг хотираси ёдга олинди. Йиғилганларга улар ҳақида ишланган видеоролик намойиш этилди.

Сўнг кўп йиллар самарали меҳнат қилиб, ёш авлодни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда фидойилик кўрсатган бир гуруҳ фахрий ўқитувчи ва мураббийларга эсдалик совғалари топширилди.

Лицей ўқувчилари ижро қилган устозларни мадҳ этувчи қўшиқ ва рақслар тадбир иштирокчиларига завқ улашди.

Д. ТЎХТАЕВ.