Мексикада тутқунликда сақланган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилмоқда
- 13.12.2022 19:55
- 61
- Хориж
Шу кунларда қатор оммавий ахборот воситаларида Gomes-Palasio шаҳрида (Мексика) етти нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олингани тўғрисида маълумот тарқалди.
Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг Вашингтондаги Элчихонаси зудлик билан Мексиканинг АҚШдаги элчихонаси, Миграция миллий институти ва ушбу мамлакатнинг бошқа муассасалари билан музокаралар олиб борди.
Натижада, дипломатик миссия маълумотларига кўра, ҳозирга қадар барча юртдошларимиз қўйиб юборилган ва Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган.
Уларнинг ҳаётига ҳеч қандай таҳдид йўқ. Барча фуқароларимизнинг шахси аниқланган.
Мексикалик ҳамкорлар билан Ўзбекистон фуқароларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Теглар:
Мексика