«Мен кинолог бўламан»
Унда бошқарма кадрлар бўлими бошлиғи А.Абдураззоқов учрашув иштирокчиларига божхона соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар, божхона органларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида сўз юритди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 октябрдаги “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунига асосан, божхона органларида хизматга қабул қилиш ва хизматни ўташ тартиби тўғрисида ўқувчи-ёшларга кенгроқ маълумот бериб ўтди.

Шундан сўнг бошқарма ходими И.Мадатов миллий кинология маркази фаолияти, божхона органларида кинолог мутахассисларининг ўрни ва уларнинг хизмат вазифалари ҳақида слайд кўринишида ахборот берди.
Маърузалардан сўнг кўплаб ёшлар божхона ходимларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилди ва батафсил жавоб олди.
- Коллежда кинология мутахассислиги бўйича таҳсил олаяпман, - дейди коллеж ўқувчиси Элбек Зиядуллаев. - Соҳа қизиққаним учун ўқишга кирганман. Кинология соҳаси бўйича кўпдан бери мени қизиқтирган саволларим бор эди. Бугун божхона ходимлари билан учрашиб, барча саволларимга аниқ жавоб олдим. Энди мен келажакда кинолог мутахассиси сифатида божхона органларига ишга киришни ўз олдимга мақсад қилдим.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.