МИБ: Алиментдан қочиб юрган 111 нафар шахс ва уларнинг мулклари қидирувга берилган
Мажбурий ижро Бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси хабарига кўра, тегишли идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган қидирув тадбирлари жараёнида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлар ёки уларнинг мол-мулкларини топиш бўйича ишлар давом этмоқда.
Хусусан, тадбир доирасида ушбу тоифадаги ижро ҳужжатлари бўйича қидирувда бўлган 153 нафар қарздор жисмоний шахслардан 42 нафари топилиб, жазо муқаррарлиги таъминланган.
Ҳозирги кунда қидирувда бўлган 111 нафар алимент тўловчи қарздор шахсларнинг 24 нафари МДҲ давлатларида қидирувда бўлиб, ушбу қарздорлар бўйича халқаро сўровномалар юборилган.
Қолган 87 нафар маҳаллий қидирувдаги қарздорларни қидириб топиш юзасидан тегишли идоралар билан ҳамкорлик ўрнартилган.
Мисол учун: Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувида бўлган 108 млн. 689 минг сўмлик ижро ҳужжатларига асосан қарздор фуқаро О.Д. тегишли CHERY TIGGO 7 автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинган.
Тадбир давомида ушбу транспорт қарздорнинг хонадонидан топилиб, вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.