МИБ томонидан истеъмолга яроқсиз алкогол маҳсулотлари йўқ қилинди

Бюронинг Оқдарё туман бўлими томонидан суд ҳужжатларига асосан, истеъмолга яроқсиз алкогол маҳсулотларини йўқ қилиш амалга оширилди.

Жумладан, бўлим иш юритувида ЖИБ Оқдарё туман судининг ижро варақасига асосан жиноят иши бўйича далилий ашё тариқасида олинган 69,5 миллион сўмлик 0,5 литер ҳажмли 1545 дона ва 0,25 литр ҳажмли 57 дона “Голубые глаза”, 0,7 литр ҳажмли 468 дона ҳамда бошқа турдаги ароқ маҳсулотлари, махсус клей, алкогол маҳсулотларини қадоқлашда ишлатиладиган полиэтилен рулон ва бошқаларни йўқ қилиш белгиланган.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги қошидаги “Мароқанд обод” ДУК балансидаги марказий чиқинди полигонида ижро тайинланиб, ушбу мол-мулклар мутасадди ташкилотлар ва холислар иштирокида йўқ қилинди.

Аҳрор МАХАММАТОВ,
Бюронинг Оқдарё тумани бўлими давлат ижрочиси.